АҚШ омборларида узоқ масофага учувчи ракета захираси чекланган, Киевга фақат мамлакат жанговар тайёргарлигига путур етказмайдиган миқдорда ракета берилиши мумкин, деди Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх.
“Бизда узоқ масофага учувчи ракеталар миқдори саноқли, фақат бир неча давлатда мавжуд, таъминот эса чекланган... Биз қарор қабул қилишда ҳар доим ўз жанговар тайёргарлигимизни баҳолашимиз керак", деган у брифингда.