Пентагон АҚШ Қуролли Кучлари раҳбариятини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Tелеканал манбаларига кўра, Пентагон раҳбарияти Европа (EUCOM) ва Африка (AFRICOM) қўмондонликларини Германиянинг Штутгарт шаҳрида ягона бўлинма сифатида бирлаштиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, Шимолий (NORTHCOM) ва Жанубий (SOUTHCOM) қўмондонликларини AMERICOM номли янги тузилмага қўшиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, қўшма қўмондонликларни тайёрлаш ва ўқитиш учун масъул бўлган бошқармани тугатиш ҳамда Япониядаги америкалик ҳарбий контингентни кўпайтиришни тўхтатиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.