Пентагон АҚШ президенти Дональд Трампга Қатар қироллик оиласи томонидан совға қилинган самолётнинг хусусиятлари ҳақидаги оммавий ахборот воситаларида тарқалиб кетганидан сўнг, АҚШнинг собиқ ҳаво кучлари котиби Фрэнк Кендаллни хавфсизлик рухсатномаси ва махфий лавозимларни эгаллаш имкониятидан маҳрум қилди.
Пентагоннинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчи котиби Шон Парнелл бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.
"Пентагон дарҳол собиқ ҳаво кучлари котиби Фрэнк Кендаллни хавфсизлик рухсатномаси ва ҳар қандай махфий лавозимларни эгаллаш имкониятидан маҳрум қилмоқда", деб ёзган у.
Парнеллнинг сўзларига кўра, бу қарор "президент самолётининг хусусиятларига оид махфий маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларига рухсациз ошкор қилиниши" билан боғлиқ.
Кендалл 2021 йилдан 2025 йилгача Жо Байден маъмуриятида АҚШ ҳаво кучлари котиби бўлиб ишлаган.