Масалан, ойига 7 млн сўм маош олувчи ходим 20 йилда амалдаги тизимда тахминан 5 млн сўм тўпласа, янги тизимда бу маблағ 126 млн сўмга етиши мумкин.
Пенсия жамғармаси директори Муродбек Отажонов тизимни такомиллаштириш бўйича режалаштирилаётган янгиликларни маълум қилди:
▪️Ҳозир пенсия ҳисоблашда максимал ойлик 6 млн сўм этиб белгиланган. Шу сабабли, ойлиги 15 млн сўм бўлган ходим ҳам шу чегара асосида пенсия олади. Энди ушбу лимитни ошириш таклиф қилинмоқда.
▪️Пенсия 20 йиллик меҳнат стажидан ҳисобланади. Пенсия миқдори охирги 10 йилнинг исталган 5 йилидан эмас, балки 20 йиллик меҳнат даври иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
▪️"Менинг пенсиям" мобил иловаси. Янги илова орқали ҳар бир фуқаро ўз меҳнат стажи, маоши, тўланган солиқлари ва йиғилган пенсиясини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин бўлади.