Ғарбий Соҳилдаги Кирят Арба яҳудий аҳоли пунктида Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг уйи яқинида кичик дрон ҳалокатга учради.
Бу ҳақда Ynet хабар бермоқда. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Вазир ва унинг оиласи хавфсиз.
Портал хабарига кўра, дрон Исроил мудофаа кучлари томонидан мусодара қилинган.
Ўз навбатида, давлатга қарашли Kan телеканали хабар беришича, ушбу дрон суратга олиш учун мўлжалланган кичик дрон бўлган.