Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Пенсия тўловларини амалга ошириш учун 4 214 млрд сўм Халқ банки ҳисоб рақамларига молиялаштириб берилди - Пенсия жамғармаси

Пенсия тўловларини амалга ошириш учун 4 214 млрд сўм Халқ банки ҳисоб рақамларига молиялаштириб берилди - Пенсия жамғармаси

Президент фармонига мувофиқ 1 майдан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 %га оширилди.

Пенсия жамғармаси республика бўйича май ойи учун тўлов қайдномалари муддатидан олдин, яъни 30 апрелда шакллантирилиб, тижорат банклари ва Халқ банкига етказди.

Шунингдек, май ойи пенсия ва нафақа тўловларини амалга ошириш учун жами 4 214 млрд сўм маблағ 30 апрел санасида Халқ банки ва тижорат банкларининг ҳисоб рақамларига молиялаштириб берилиши таъминланди.

Бунда, банк пластик карталари орқали олувчи фуқароларга пенсия ва нафақа пуллари 30 апрел санасидан бошлаб банк юклаб бериш бошланган ҳамда тўловларни нақд шаклда олувчи фуқароларга Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан 3 май санасидан уларнинг яшаш манзиллари ва маҳалла фуқаролар йиғинларига етказиб бериш таъминланди, деб хабар қилди Пенсия жамғармаси матбуот хизмати.

Киритилди: 18:43 05.05.2022. Ўқилди: 3009 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!