Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Пенальти ва голни нишонлаш қоидалари ўзгартирилади

Пенальти ва голни нишонлаш қоидалари ўзгартирилади

Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) футбол қоидаларига киритилган ўзгартиришлар рўйхатини эълон қилди, улар келаси мавсумдан, 1 июлдан кучга киради: «Пенальти тепиш вақтида дарвозабонлар «ўйинга ва рақибга ҳурматсизлик кўрсатмасликлари, яъни тепувчи ўйинчини алдамчи йўл билан чалғитмасликлари керак».

Ҳакамлар компенсация вақтини белгилашда гол нишонланишини алоҳида ҳисобга олишади. Бу кўпинча ўйин вақтини сезиларли даражада йўқотишига олиб келиши таъкидланади. Қолаверса, энди регламентга кўра, гол нишонланаётган пайтда майдонда бегона шахс (захира футболчиси ёки расмий вакиллар) пайдо бўлса ва агар у гол урилган эпизодга таъсир қилмаган бўлса, унга нисбатан чора кўриши шарт эмас.

Киритилди: 19:04 25.03.2023. Ўқилди: 4374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!