Бугун 3 февраль, 2023 йил, жума

O'ZB

Пеленинг қизлари бу абарларни рад этишди

Пеленинг қизлари бу абарларни рад этишди

Бразилия миллий футбол жамоаси таркибида уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пели 30 ноябрда касалхонага ётқизилган эди. Унинг қизлари Флавия ва Келли Насименто футбол қиролининг хасталиги терминал босқичда экани ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.

Шифокорлар унга тана шиши, юрак етишмовчилиги, ҳамда ҳардамхаёл бўлиб қолганини ташхис хулосаси сифатида эълон қилганди. Шанба куни эса оммавий ахборот воситалари Пеленинг танаси химиотерапияга бетаъсир бўлиб қолгани ва унга паллиатив (оғриқларни қолдириш ва ўлим арафасида танага қулай ҳолат яратиш) ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида хабар тарқатди. Пеленинг ўзи мухлисларини одатий режимда даволанаётганини маълум қилган.

Қизи Келлининг таъкидлашича, Пеле уч ҳафта коронавирус билан оғриган ва ўпкасига инфекция тушгани учун касалхонага ётқизилган. Айни дамда у оддий палатада ётибди, дейилади хабарда.

"Унинг хасталиги терминал босқичда ва паллиатив даволанишда экани ҳақидаги гап-сўзлар ёлғон. Бундай эмас. Бундай бўлишини ҳаммадан кўра биз хоҳламаймиз. Албатта бир кун келиб шундай бўлади, лекин ҳозир бу каби гап-сўзларни тарқатишнинг вақти эмас", – дея келтиради қизи Флавиянинг сўзларини Globo Esporte нашри.

Киритилди: 17:41 05.12.2022. Ўқилди: 2803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!