Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

A A A
Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

Бироқ шунга қарамай, қатор футболчилар ҳам клубда, ҳам миллий жамоада муваффақият қозона олган. Терма жамоа ҳақида гап кетганда эса исталган футбол мухлисининг хаёлига Жаҳон чемпионати келади. Демак, қуйида Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида айрим фактлар келтирилади.

Миросолав Клозе 24 та ўйинда 16 та гол

Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

Фото: AFP

Клозе фаолияти давомида жами 259 та гол урган 134 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Германия терма жамоасида эса у ҳамон энг яхши тўпурар ҳисобланади (147 ўйинда 71 гол). Унинг Жаҳон Кубогидаги ютуқлари: 2014 йилда олтин, 2002- йилда кумуш, 2006 ва 2010 йилларда эса бронза. 38 ёшида буцаларини михга илган.

Роналдо 19 та ўйинда 15 та гол

Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

Фото: Getty Images

Роналдо 17 ёшида Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлган, Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурар (98 ўйинда 62 та гол). Жаҳон Кубогидаги ютуқлари: 1994 ва 2002 йилларда олтин, 1998 йилда эса кумуш. Фаолиятини 35 ёшида якунлаган.

Герд Мюллер 13 та ўйинда 14 та гол

Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

Фото: Google Images

Мюллер фаолияти давомида 576 та ўйин ўтказиб, 515 та гол, 106 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчилик карьерасини эса 1981 йилда, 36 ёшида АҚШда якунлаган. Мундиалдаги ютуқлари: 1974 йилда олтин, 1970 йилда эса бронза.

Жюст Фонтен 6 та ўйинда 13 та гол

Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

Фото: ПростоПроСпорт

Франциялик ҳужумчи том маънода дарвозабонлар кушандаси эди. Энг қизиғи шундаки, у Жаҳон Чемпионатидаги барча голларини (13 та) 1958 йилги мундиалда урган. Умумий ҳисобда эса у «учранглилар» сафида 21 учрашув ўтказиб, 30 та гол урган.

Пеле 14 та ўйинда 12 та гол

Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

Фото: BolaScor

Футбол қироли – Пеле фаолияти давомида 3 марта мундиал ғолиби бўлган ягона футболчи (1958, 1962 ва 1970 йилларда) футболчи ҳисобланади. Пеле бутун фаолияти давомида 1363 та ўйинда 1289 та гол урган. Бундан ташқари, у Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурардир (77 та гол). Қирол фаолиятини 37 ёшида якунлаган.

Шандор Кочиш 5 та ўйинда 11 та гол

Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

Фото: Wikiball

Венгрия терма жамоаси тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар бўлган Кочишни бош билан яхши ўйнаш қобилияти сабаб «Олтин бош» деб эътироф этишган. У 1954 йилги Жаҳон Чемпионатида 11 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган (Фонтендан сўнг иккинчи энг яхши натижа).

Юрген Клинсман 17 та ўйинда 11 та гол

Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

Фото: Wikiball

Клинсман терма жамоадаги фаолияти давомида 108 учрашув ўтказиб, 47 та гол урган. 1990 йилги Жаҳон чемпионатида эса ғолиб бўлган. Сочларининг ранги ва юқори самарадорлиги учун Бундестим мухлислари томонидан унга «Олтин тўпурар» лақаби берилган.

Киритилди: 00:31 03.09.2020. Ўқилди: 3085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!