Хитой ва Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ҳормуз бўғозида тижорат юкларини ҳимоя қилиш бўйича давлатларни мувофиқлаштиришга чақирувчи резолюция лойиҳасига вето қўйди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, Баҳрайн ҳужжатни овозга қўйди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 11 нафари ташаббусни қўллаб-қувватлади. Россия ва Хитой қарши овоз берди, иккитаси эса бетараф қолди.
Хабарларга кўра, Москва ва Пекин резолюция матнини Эронга қарши тарафкашлик деб ҳисоблаган.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили овоз бериш натижаларини шарҳлаб, "масъулиятли давлатларни" Вашингтоннинг бўғозда юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларига қўшилишга чақирди.
Агентлик маълумотларига кўра, овоз бериш АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши кескин баёнотлари фонида ўтказилди.