Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Пекин Трампнинг сўзларини инкор этмоқда: Си билан музокаралар бўлмаган

Пекин Трампнинг сўзларини инкор этмоқда: Си билан музокаралар бўлмаган

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, сўнгги пайтда ХХР раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали боғланмаган.

"Билишимча, икки давлат раҳбарлари яқинда телефон орқали суҳбатлашмаган," - деди ХХР ТИВ вакили Го Сзякуня Пекинда ўтказилган матбуот анжуманида.

Ўтган ҳафта Трамп Хитой раиси Си Цзиньпин билан бир неча марта алоқада бўлганини таъкидлаганди. "Мен у билан кўп маротаба гаплашганман," - деб айтди Трамп журналистларга.

Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар жорий этилганидан сўнг ҳам Си Цзиньпин билан суҳбатлашганмисиз, деган аниқлаштирувчи саволга жавобан, Америка раҳбари бу маълумотни шарҳлашни истамаслигини билдирди.

Киритилди: 21:38 28.04.2025. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!