Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пекин Тайванга нисбатан Трампнинг усулларидан фойдаланадими?

Пекин Тайванга нисбатан Трампнинг усулларидан фойдаланадими?

Хитойликлар ижтимоий тармоқларда Пекин Тайванга нисбатан Трампнинг усулларидан фойдаланиши керак, деган фикрни билдирмоқда, дея ёзмоқда Bloomberg.

Қўшма Штатларнинг Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш бўйича операцияси Хитой ижтимоий тармоқларида фаол муҳокама қилинмоқда, деб ёзмоқда нашр.

"Агар АҚШ халқаро ҳуқуқни жиддий қабул қилмаса, нега бу бизни ташвишга солиши керак?", "Келажакда Тайванни қайтариш учун худди шу усулни қўллашни таклиф қиламан", деб ёзади Wеibo хитой ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари. Бошқа фойдаланувчилар худди шундай тарзда Тайван президенти Лай Чинг-Тени ҳам ўғирлашни таклиф қилмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, АҚШ томонидан Венесуэлага қарши ўтказилган операция Хитойни Тайван масаласида янада қатъийроқ ҳаракатларга ундаши мумкин.

Шуни таъкидлаш жоизки, Хитой ўзининг Тайванга нисбатан амалга оширадиган ҳаракатларини “халқаро ҳуқуқни бузиш” деб ҳисобламайди, чунки Пекин оролни халқаро миқёсда тан олинган ўз ҳудудининг бир қисми сифатида қабул қилади.

Тайванни Хитойдан алоҳида, мустақил давлат сифатида атиги 12 та кичик давлат тан олган. АҚШ, Россия ва Европа Иттифоқи мамлакатлари Тайван мустақиллигини тан олмаган.

Киритилди: 21:47 04.01.2026. Ўқилди: 1794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар