Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пекин шаҳри ичида дронлардан фойдаланишни тақиқланди

Пекин шаҳри ичида дронлардан фойдаланишни тақиқланди

Якшанба куни эълон қилинган янги қоидаларга кўра, Пекин шаҳар ичида учувчисиз учиш аппаратларидан (дрон) фойдаланишни тақиқламоқда.

Associated Press хабар беришича, дронлардан фойдаланиш бўйича кучайтирилган қоидалар доирасида ушбу қурилмаларни сотишга тақиқ май ойида кучга кирган ва уларга эгалик қилишга тақиқ ноябрь ойининг ўрталарида кучга киради.

Таъкидланишича, Хитой пойтахти расмийлари хавфсизлик муаммоларини айтиб, рухсатсиз дрон парвозларини тақиқлаган ва шаҳарнинг маъмурий ҳудудини чекланган ҳаво ҳудуди зонаси деб эълон қилган.

Қоидаларга сўнгги ўзгартиришлар июнь ойи охирида Пекинда кичик самолёт осмонўпар бинога урилиб, бир киши ҳалок бўлган ва 13 киши жароҳат олганидан кейин киритилди.

15 ноябрдан бошлаб Пекинда дронлар ёки уларнинг асосий компонентларига эгалик қилиш ёки сақлаш тақиқланиши аниқланди. Расмийлар бунга риоя қилмаганлардан дронларни мусодара қилиши ва жисмоний шахслар ва компанияларга жарима солишлари мумкин.

Дронларни Пекинга бошқа шаҳарлардан, жумладан, сайёҳлар томонидан импорт қилиш ҳам тақиқланган.

Киритилди: 08:25 14.09.2026. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!