Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пекин босими остида Гонконг Демократик партияси тарқатиб юбориш жараёнини бошлади

Пекин босими остида Гонконг Демократик партияси тарқатиб юбориш жараёнини бошлади

Хитойнинг автоном вилоятидаги сўнгги демократия тарафдори кучлардан бири бўлган Гонконг Демократик партияси ўзини тарқатиб юбориш жараёнини бошлади. Бу ХХР коммунистик ҳукумати босими остида содир бўлди.

"Бизга, агар партия ўз фаолиятини тўхтатмаса, оқибатлари бўлишини айтишди", деди партиянинг собиқ раҳбари Юн Сум CNNга.

Партия 1994 йилда, собиқ Британия мустамлакаси Хитойга қўшилишидан уч йил аввал ташкил этилган. Аввалига Гонконг демократик тизимини сақлаб қолишга ваъда берган Хитой расмийлари охир-оқибат фуқароларнинг эркинлик ва ҳуқуқларига ҳужум қила бошлади, кейин эса репрессияга ўтди.

Кўп йиллар давомида Демократик партия Гонконгга нисбатан сиёсатига қарамай, расмий Пекин билан мулоқотга тайёр, мўътадил сиёсий куч сифатида қабул қилинган. Бироқ, мухолифатни тўлиқ мағлуб этишга интилаётган ҳокимият ХККнинг умумий чизиғига қарши бўлган куч мавжудлигига рози бўлолмайди.

Киритилди: 18:48 20.04.2025. Ўқилди: 916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!