Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Педофилларга нисбатан жамоатчилик назоратидаги реестр жорий этиш таклиф қилинди

Педофилларга нисбатан жамоатчилик назоратидаги реестр жорий этиш таклиф қилинди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк туманида 14 ёшли қиз бир неча шахс томонидан жинсий зўравонликка учрагани юзасидан хабарлар тарқалди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» фракцияси аъзоси Дилноза Азизова болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари бўйича қуйидаги чоралар кечиктирилмасдан амалга оширилиши зарурлигини билдирди:
— вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кескин кучайтирилиши;
— болаларга қарши жинсий жиноят содир этган шахслар учун очиқ ва жамоатчилик назоратидаги реестр жорий этилиши;
— мактаб, маҳалла ва оила даражасида болаларни ҳимоя қилиш бўйича мажбурий профилактик тизим шакллантирилиши;
— жабрланувчи болаларга давлат ҳисобидан узлуксиз психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизми мустаҳкамланиши лозим, деб ёзди депутат.

Киритилди: Бугун 09:45. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!