Бугун 15 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Педагогларнинг контрактда ўқийдиган фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30% чегирма жорий этилиши кутилмоқда

Педагогларнинг контрактда ўқийдиган фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30% чегирма жорий этилиши кутилмоқда

Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳанинг асосий жиҳатлари:

➖ педагог деганда барча педагоглар назарда тутилмоқда, яъни таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар. Бунда стажининг узоқ йил эканлигига ёки тоифасига (масалан, олий) қаралмайди;

➖ фақат давлат олийгоҳида ўқиётган бўлса, чегирма берилади, хусусийларга чегирма йўқ;

➖ фақат кундузги таълим шакли учун чегирма берилади, кечки, масофавий ёки сиртқи учун чегирма йўқ;

➖ фақат бакалавриат босқичи учун чегирма берилади, магистратурага чегирма йўқ;

➖ қўшма таълим дастурлари учун ҳам чегирма берилмайди;

➖ супер-контракт учун чегирма берилмайди;

➖ фақат Ўзбекистон фуқаролари учун чегирма берилади, хорижлик фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга чегирма берилмайди;

➖ чегирмани исталган курсда олиш мумкин ва энг асосийси, ҳар бир ўқув йили учун бир мартадан ушбу чегирмадан фойдаланса бўлади. Бошқача айтганда, 4 йил давомида ҳар йили чегирма олиш мумкин;

➖ чегирма 1 йиллик шартнома суммасидан ҳисобланади, масалан, йиллик шартнома суммаси 15 млн сўм бўлса, 4,5 млн сўм чегирма берилади ва йиллик сумма 10,5 млн сўмга тушади;

➖ чегирма олиш учун ҳар сафар онлайн ариза бериш керак бўлади, ўзи автомат ҳисобланмайди;

➖ талабанинг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.

Киритилди: 22:21 14.05.2026. Ўқилди: 269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!