Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

“Пахтакор”нинг Сербия клуби билан ўртоқлик ўйини жанжал билан тугади

“Пахтакор”нинг Сербия клуби билан ўртоқлик ўйини жанжал билан тугади

Туркияда тайёргарлик кўраётган “Пахтакор” Анталиядаги иккинчи йиғини доирасида 24 январь, жума куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Сербиянинг “Раднички Ниш” жамоасига қарши баҳснинг иккинчи бўлимида серблар иккита гол урган бўлса, тошкентликлардан Диёр Холматов битта голи билан жавоб қайтарди, холос – 1:2.

Ўртоқлик мақомидаги ўйин жанжал сабабли эрта якунланди. Захирадан майдонга тушган Достонбек Ҳамдамов 85-дақиқада рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатгач, сербиялик ҳимоячи ўрнидан туриб орани очиқ қилишга тушди ва бу жанжал икки жамоанинг оммавий тортишувига айланиб кетди. Натижада полшалик ҳакамлар ўйинни 87-дақиқадаёқ якунлашга мажбур бўлди.

Киритилди: 18:50 25.01.2025. Ўқилди: 1317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!