Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Пахтакор" ҳимоячиси Европа клубига ўтмоқда

"Пахтакор" ҳимоячиси Европа клубига ўтмоқда

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов Европага кетмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, футболчи бугун Бишкек-Истанбул-Брюселль йўналишида учиб кетди. Эртага Абдумажидов тиббий кўрикдан ўтади ва ҳаммаси яхши бўлса Бельгиянинг "Стандард" клуби билан шартнома тузади.

"Пахтакор" клуби ёзги трансфер ойнасида бир йўла икки футболчисини Бельгияга сотмоқда. Ёш футболчиларимиз араб давлатларини эмас Европани танлаётгани ва "Пахтакор" уларни қўллаб-қувватлаётгани қувонарли ҳол.

Маълумот учун, Абдумажидовнинг ҳуқуқларини "Football Group" агентлиги ҳимоя қилади. Ушбу агентлик ўзбекистонлик кўплаб футболчилар билан ишлайди. Улардан энг машҳури Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади.

Киритилди: 23:25 07.09.2025. Ўқилди: 1413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!