Бугун 11 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Пахтакор”га қарши баҳс олдидан “Ал-Ҳилол”да жиддий йўқотиш бор

“Пахтакор”га қарши баҳс олдидан “Ал-Ҳилол”да жиддий йўқотиш бор

Саудия Арабистонинг “Ал-Ҳилол” клуби ҳимоячиси Жоао Канселу жиддий жароҳат олди. Футболчи чемпионат доирасидаги “Ал-Аҳли”га қарши баҳснинг 60-дақиқасида мушакларидаги оғриқ сабаб алмаштирилди. Бу ҳақида YsScores нашри хабар бермоқда.

Шифокор Тамур Ал Шаҳронининг маълумотларга кўра, португалиялик футболчи 10 кундан 6 ҳафтагача бўлган муддатга сафдан чиқди.

4 март куни риёдликларнинг Элит Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши ўйини бор. Ҳозирча “Ал-Ҳилол”нинг якуний қайдномаси эълон қилинмади, бироқ Канселу мазкур баҳсни ўтказиб юбориши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” — “Ал-Ҳилол” ўртасидаги нимчорак баҳси 4 март куни 21:00 да бошланади.

Киритилди: 14:00 02.03.2025. Ўқилди: 1852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!