Ҳуқуқий жиҳатдан "Бунёдкор"га тегишли бўлган, 2024 йилги мавсумнинг иккинчи даврасини "Пахтакор"да ўтказган Маҳмуд Маҳамаджонов "шерлар"нинг тўлақонли аъзосига айланди.
"Пахтакор"нинг трансфер ҳуқуқини "Бунёдкор"дан сотиб олди. Педру Морейранинг истагига кўра қанот ҳимоячиси жорий мавсумни ҳам "шерлар" сафида ўтказадиган бўлди. Футболчи билан 3 йиллик шартнома имзоланди.
"Бунёдкор" мени тарбиялади, бунинг учун уларга катта раҳмат! "Пахтакор" эса менга қайта имконият берди. Энди бор эътиборимни бир жамоага қаратаман. Мақсадим, фаолиятимдаги илк чемпионликка эришиш. Менга ишонч билдирган бош мураббий ва клуб раҳбариятига раҳмат айтаман", - дейди 2003 йилда таваллуд топган футболчи.