Бугун 14 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Халқ артисти Женисбек Пиязовга 15 дақиқада 4та жарима келдими?

Ўзбекистон Халқ артисти Женисбек Пиязовга 15 дақиқада 4та жарима келдими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Халқ артисти Женисбек Пиязов томонидан йўлланган видео мурожаат юзасидан муносабат

Тошкент вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида стационар (қўзғалмас устунларга ўрнатилган) ва мобил комплексли (мультирадар)лар ҳамда патрул автомобилларига ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари фаолият юритмоқда.

Женисбек Пиязов томонидан йўлланган видео мурожаатда ўзига тегишли бўлган транспорт воситасида битта мобил комплексли мультирадар орқали унга 4 маротаба жарима белгиланганлигини айтиб ўтилган.

Аслида фуқоро Женисбек Пиязовга тегишли бўлган транспорт воситаси Бўстонлиқ туманига олиб борувчи D 012 “Бектемир ш. - Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 45 ва 50 километрларидаги қўзғалмас устунга ўрнатилган стационар радарлар орқали ва ушбу йўлнинг 24 ва 31 километрларида хизмат олиб бораётган 2 та мобил комплексли (турли хил автомобилларга ўрнатилган) радарлар орқали йўл ҳаракати қоидаларини яъни белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмасдан тезликни ошириб ҳаракатланганлиги қайд этилган. Шу сабабли қонунчилигимизда белгиланган тартибда ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима қарорлари чиқарилган.

Ҳурматли фуқоролар шу сабабли автомобиль йўлларида тезлик меъёрларига амал қилишингиз талаб этилади. Зеро тезлик меъёрларига амал қилмаслик инсонлар соғлиғи ва ҳаётига зиён етишига сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: 09:41 12.01.2025. Ўқилди: 4888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!