Маьлумотларга кўра, уруш бошланганидан кейин Павел Дуров россиялик миллиардер демасликни сўраган тадбиркорлар қаторида эди. Telegram'га яқин манба Россиянинг Forbes нашрига Дуровнинг Россия паспорти муддати тугаганини айтди. Таькидлаш керакки, Дуров Россиядан ташқари, яна учта давлатдан - Кариб денгизи оролларида жойлашган Сент-Китс ва Невис штатидан, Франция ҳамда БААдан ҳужжатларга эга.
▪️Аммо орадан икки йил ўтган бўлса ҳам Дуровда Россия паспорти мавжуд. Давлат хизматлари паспортини текшириш хизмати маълумотларига кўра, Агентлик маълумотлар базасининг сизиб чиқиши натижасида аниқлаган Дуровнинг ҳужжати ҳамон амал қилади.