Россия Павел Дуровни терроризмга кўмаклашиш айблови билан халқаро қидирувга берганидан кейин Telegram асосчиси ўз профилидаги расмини ўзгартирди.
Россия Федерал хавфсизлик хиу ФХХ баёнотига кўра, Telegram маъмурияти Украина махсус хизматлари ҳамда террорчи ва экстремистик ташкилотлар томонидан фойдаланилаётган айрим каналлар, чатлар ва ботларни ўз вақтида ўчирмаган. Идоранинг иддаосича, ушбу платформалар диверсия, террорчилик ҳаракатлари ва киберфирибгарликни мувофиқлаштиришда қўлланган.