Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пауло Бенто Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш таклифини рад этди

Пауло Бенто Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш таклифини рад этди

Португалиялик мутахассис Пауло Бентога яқинда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигини қабул қилиш юзасидан таклиф берилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ Португалиянинг A BOLA нашри маълумотига кўра, 56 ёшли мураббий ушбу таклифни рад этган. Сабаб сифатида таклиф этилган шартлар унинг ҳозирги касбий режалари ва интизомларига мос келмагани қайд этилмоқда.

Пауло Бенто жорий йил март ойида БАА терма жамоаси бош мураббийлиги вазифасидан кутилмаган ҳолда озод қилинганди. Бу қарор унинг ўзи учун ҳам ажабланарли бўлди, чунки жамоа ҳали ҳам тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун курашаётган эди.

Машҳур мураббий аввал 2010–2014 йилларда Португалия терма жамоасини, 2022 йилги Жаҳон чемпионатида эса Жанубий Корея терма жамоасини бошқарган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси аллақачон 2026 йилги Жаҳон чемпионатига сараланиш босқичидан муваффақиятли ўтган.

Киритилди: 17:49 04.09.2025. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!