Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Паркентда автокран қулаб кетиши натижасида одам ҳалок бўлди

Паркентда автокран қулаб кетиши натижасида одам ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида автокран қулаб тушиши оқибатида машинист вафот этди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумот берди.

Бахтсиз ҳодиса юкни бир нечта кранлар билан кўтариш асосида амалга оширилмаганлиги сабабли рўй берган. Автокранининг оғиб кетиши оқибатида машинист тан жароҳатлар ва зудлик билан Паркент тумани шифохонасига ётқизилган. Оғир жароҳатлар олганлиги сабабли у шифохонада вафот этган.

Таъкидланишича, “Кўприкқурилиш трести”га қарашли “13-Кўприкқурилиш отряди” “ҚЙЛ-йўл кўприк қурилиш таъмир” МЧЖ билан шартнома имзолаган. Ушбу ҳужжатда буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи ходимларини кунлик тиббиёт кўригидан ўтказиши ва меҳнат муҳофазаси тадбирларини ўтказиш лозим бўлган банд алоҳида кўрсатиб ўтилган. МЧЖ томонидан шартнома бандларига риоя қилинмагани, яъни мунтазам равишда хавфсизлик чораларини кўрмаганлиги сабабли ушбу бахтсиз ҳодиса рўй берган.

“Содир бўлган бахтсиз ҳодиса Тошкент вилояти меҳнат инспекцияси, мутахассислари томонидан махсус текшириш ўтказилади ва уларнинг хулосалари ҳуқуқ тарғибот органларига тақдим этилади”, — дейилади хабарда.

Киритилди: 21:17 04.02.2023. Ўқилди: 2673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!