Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Парижда яна 500 та кўча пиёдалар учун мўлжалланган ҳудудга айлантирилади

Парижда яна 500 та кўча пиёдалар учун мўлжалланган ҳудудга айлантирилади

23 март куни Франция пойтахтида бўлиб ўтган референдумда муҳим қарорлар қабул қилинди. Ушбу масала бўйича овоз беришда рўйхатга олинган 1,4 миллионга яқин сайловчиларнинг атиги 4 фоизи иштирок этди, дея маълум қилди шаҳар мэри Анн Идалго. Бироқ уларнинг 66 фоизи "ҳа" дея жавоб беришди – бу ташаббусни янада илгари суриш имконини беради.

20 та муниципал округнинг ҳар бирида 25 тадан кўча пиёдалар учун мўлжалланган ҳудудга айлантирилиши режалаштирилган – қайси кўчаларда ўзгариш бўлиши маҳаллий даражада ҳал қилинади. Бу борадаги маслаҳатлашувлар яқин ҳафта ичида бошланади, дейди шаҳар расмийлари. Бундан ташқари, ушбу режага кўра, яқин бир неча йил ичида Франция пойтахтида 10 минг ўринли автомобиллар тўхташ жойларини йўқ қилиш режалаштирилган.

"Ушбу чора-тадбирлар шовқин ва ҳаво ифлосланишига, шунингдек, глобал иқлим ўзгаришига қарши курашда ёрдам беради", — дея фикр билдирди мэр Анн Идалго.

Киритилди: 23:24 24.03.2025. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!