Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Париж ва Вашингтон Россия активларидан тушган даромадни Украинага беришни талаб қилмоқда

Париж ва Вашингтон Россия активларидан тушган даромадни Украинага беришни талаб қилмоқда

Париж ва Вашингтон Россиянинг Ғарб давлатларида музлатилган активларидан олинган даромадларни Украинага ўтказишга эришмоқчи.

Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон ва АҚШ президенти Жозеф Байденнинг Елисей саройида бўлиб ўтган учрашувидан сўнг қабул қилинган Франко-Америка йўл харитасида айтилади, деб ёзади «Репорт».

Қайд этилишича, икки давлат президентлари халқаро тартиб, миллий ҳуқуқ тизимлари ва қарорлар қабул қилиш жараёнига мувофиқ Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағларни Украинага ўтказиш бўйича Европа Иттифоқи ва «Еттилик» гуруҳи даражасидаги қадамларни қўллаб-қувватлайди.

Киритилди: 12:47 09.06.2024. Ўқилди: 1488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!