Ўзбекистон Париж-2024 Олимпия ўйинларидаги иштирокини тарихий натижа билан якунлади.
Ўзбекистонлик спортчилар Париж Олимпиядасида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритишди.
2024 йилги Олимпиядада Ўзбекистон медаллар бўйича МДҲ давлатлари, Исломий давлатлар, Туркий халқлар ва Ўрта Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Осиёда эса Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин тўртинчи ўринни қайд этди. Дунё бўйича эса Ўзбекистон олимпиячилари 13-ўринни эгаллади.
Париж-2024 Олимпиядасида қуйидаги спортчиларимиз медаллар билан қайтишмоқда:
🥇Диёра Кедлиёрова (дзюдо)
🥇Улуғбек Рашитов (таэквондо)
🥇Ҳасанбой Дўстматов (бокс)
🥇Абдумалик Ҳалоков (бокс)
🥇Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс)
🥇Лазизбек Муллажонов (бокс)
🥇Баҳодир Жалолов (бокс)
🥇Разамбек Жамалов (эркин кураш)
🥈Акбар Жўраев (оғир атлетика)
🥈Светлана Осипова (таэквондо)
🥉Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо)
🥉Алишер Юсупов (дзюдо)
🥉Ғуломжон Абдуллаев (дзюдо)