Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.
Баёнотга кўра, бир нечта жангчи самолётлар ва вертолётлар уриб туширилган. Ушбу амалиётда ягона интеграциялашган ҳаво мудофаа тизими қўллангани таъкидланди.
Шу билан бирга, айрим манбаларда уриб туширилган самолёт тури бўйича маълумотлар турлича экани қайд этилмоқда.