Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ бир кун ичида иккинчи жанговар самолётини йўқотди

АҚШ бир кун ичида иккинчи жанговар самолётини йўқотди

АҚШ Эронга қарши операция давомида бир кунда иккинчи жанговар самолётини йўқотди.

The New York Times нашри бу ҳақда икки расмийга таяниб хабар берган.

Уларнинг сўзларига кўра, А-10 Warthog ҳужум самолёти Ҳормуз бўғози яқинида ҳалокатга учраган. Бу АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-15Е қирувчи самолёти Эрон устида уриб туширилган вақт билан бир вақтда содир бўлган.

NYT хабар беришича, ҳужум самолётининг учувчиси қутқарилган. Манбалар ҳалокат аниқ қаерда ва қандай шароитларда содир бўлганини аниқламаган.

Киритилди: Бугун 09:23. Ўқилди: 937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!