Эронга қарши "Эпик ғазаб" операцияси бошланганидан бери 365 нафар америкалик ҳарбий хизматчи яраланган.
Бу ҳақда The Wall Street Journal Пентагонга таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, қурбонлар орасида 247 нафар АҚШ армияси, 63 нафар денгиз флоти, 36 нафар ҳаво кучлари ва 19 нафар денгиз пиёдалари бор.
Аввалроқ, операция давомида 13 нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.