Паралимпия спорт турларини ривожлантириш юзасидан учрашув ташкил этилди, дея хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ташаббуси билан Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед ва Кўзи ожизлар спорти федерацияси раиси Илгар Рахимов билан Ўзбекистонда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Учрашувда Париждаги Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларнинг эришаётган натижалари ҳам алоҳида қайд этилди.
2025 йилда пойтахт Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “В ёзги ўсмирлар Осиё ўйинлари”ни ўтказиш юзасидан барча ташкилий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.