Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья Ўзбекистонга келди

Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья Ўзбекистонга келди

Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.
Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади (https://uza.uz/posts/793861).

Киритилди: Бугун 14:32. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!