Парагвай президенти Сантьяго Пенья Ueno Bank инқирозга учраганидан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилди. Банкда қарийб 3 миллион мижознинг ҳисоб рақамлари музлатилган.
Пенья бу ҳақда халққа қилган мурожаатида айтди.
«Республика президенти лавозимидан истеъфога чиқишга қарор қилдим. Мен бу қарорни мамлакатимиз барқарорлигини ўйлаган ҳолда қабул қиляпман», — деди у.
Аввалроқ Парагвай Марказий банки Ueno Bank фаолиятига ташқи бошқарувни жорий этган, шундан сўнг банкдаги барча ҳисоб рақамлари музлатилган эди.
Мухолифат Пеньянинг банк билан эҳтимолий алоқалари сабабли парламентга уни импичмент қилиш тўғрисида таклиф киритган.