Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Панама ғарбида ёмғир туфайли тўрт киши ҳалок бўлди

Панама ғарбида ёмғир туфайли тўрт киши ҳалок бўлди

Панаманинг ғарбий қисмида кучли ёғингарчилик оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда Фуқароларни ҳимоя қилиш миллий тизими хабар берди. Хизмат маълумотларига кўра, Чирики, Бокас-дел-Торо, Верагуас, Эррера ва Лос-Сантос провинцияларида кучли ёғингарчилик кузатилган.

Сув тошқини оқибатида 4 киши, жумладан, бир полициячи ҳалок бўлди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Панама президенти Хосе Раул Мулино Х ижтимоий тармоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Панама метеорология ва гидрология институти кучли ёмғир давом этиши ҳақида огоҳлантирди ва фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақирди.

Киритилди: 11:48 05.11.2024. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!