Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ғозлар тимсоҳдан ўч олишга уринишди

A A A
Ғозлар тимсоҳдан ўч олишга уринишди

АҚШда бир гуруҳ ғозлар тимсоҳнинг ортидан қувишди. Бу ғалати ҳодиса гольф майдонида содир бўлган.

Флоридалик гольф ўйинчиси 8 та ғозининг баланд овозда шовқин солганча тимсоҳни қувиб келаётганини суратга туширишга муваффақ бўлган. Мазкур жанжалли вазият нима билан якун топгани ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.

Роликни фейсбукка жойлаштирган муаллиф унга: «Гольф майдонида сени нима кутаётганини ҳеч қачон била олмайсан», деб изоҳ қолдирди.

Комментаторларнинг фикрича, тимсоҳ ғозлардан бирининг боласини еб қўйган ва улар бундан қаттиқ ғазабланган.

Manba: vesti.ru

Киритилди: 07:52 11.05.2018. Ўқилди: 1437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар