Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Озиқ-овқат хавфсизлиги: йил давомида нархлар барқарорлигини таъминлайдиган доимий интервенсия тизими жорий этилади

Озиқ-овқат хавфсизлиги: йил давомида нархлар барқарорлигини таъминлайдиган доимий интервенсия тизими жорий этилади

Ҳозирги тез ўзгарувчан шароитда озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида нарх-наво барқарорлигини ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доимий эътибор марказида бўлиши шартлиги таъкидланди.

Тўғри, куз-қиш мавсуми учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини захира қиляпмиз. Энди бу ишни йил давомида амалга ошириб, нархлар барқарорлигини таъминлаш учун доимий интервенсия тизими жорий этилади”, – деди Президент.

Фермерлар учун янги қўллаб-қувватлаш чоралари

Яқиндагина озуқабоп, мойли экинлар ва картошка етиштирувчиларни рағбатлантириш бўйича янги механизмлар эълон қилинди. Унга кўра:

  • келгуси йили фермерларга 2025 йилда олган ҳосил қийматининг 50 фоизи миқдорида,

  • Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан 12 фоизли имтиёзли кредит ажратилади;

  • хорижий валютадаги кредитларда 8 фоиздан юқори бўлган қизмни давлат қоплаб беради;

  • кредитлар бўйича 50 фоизгача давлат кафолати тақдим этилади.

Картошка уруғчилигига қўллаб-қувватлаш

Ҳар йили “in-vitro” лабораторияларида вирусдан холи 10 миллиондан ортиқ картошка мини-тўганаклари тайёрланиб, улар уруғчилик хўжаликларига бепул берилади.

Мазкур чоралар фермерлар харажатини камайтириш, ҳосилдорликни ошириш ва ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигининг олдини олишга қаратилган.

Киритилди: Бугун 13:29. Ўқилди: 232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!