Озарбойжонда мактабларда ўқитувчи ва ўқувчи қизларнинг ҳижоб ва бошқа мусулмон бош кийимларини кийишига қўйилган чекловлар норозиликларга сабаб бўлди. Хабарларга кўра, айрим ўқувчилар тақиққа қарши бошқа ўқувчиларни қўллаб-қувватлаб, дарсларга қатнашмаган.
Мамлакатдаги қоидалар таълим муассасаларида дунёвий таълим тизимига мос кийинишни талаб қилади. Қонун ҳижобни бевосита тақиқламаса-да, айрим мактабларда мусулмон бош кийимларини кийишга рухсат берилмаётгани айтилмоқда.
Шунингдек, бугун Озарбойжонда Instagram ва TikTok каби ижтимоий тармоқларга киришда узилишлар кузатилгани хабар қилинди. Интернетдаги муаммоларнинг норозиликлар билан боғлиқлиги ҳозирча тасдиқланмаган.