Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Озарбойжон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Озарбойжон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Бу ҳақда Озарбойжон ТИВ хабар бермоқда.

"Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатлашди. Ушбу суҳбатда икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибидаги бир қатор масалалар, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг турли жиҳатлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди", дейилади Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Россия ТИВ эса суҳбат ҳақида ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.

Қайд этиш жоизки, бу Екатеринбургда озарбойжонликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ можародан кейин Озарбойжон ва Россия ўртасида илк марта юқори даражадаги мулоқот ҳисобланади.

Киритилди: 23:05 23.08.2025. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!