Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Озарбойжон Россия билан чегарасини ёпди

Озарбойжон Россия билан чегарасини ёпди

Озарбойжон ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли Россия билан чегара 2021 йилнинг 1 мартигача ёпилганини эълон қилди

Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси хабар қилинишича, «Россияда ҳам, Озарбойжонда ҳам коронавирус юқтирганлар сонининг кескин ўсиши» ҳамда мамлакатда қатъий карантин чоралари киритилгани сабабли Боку тегишли чораларни кўрган.

Озарбойжоннинг Россия билан қуруқликдаги чегараси Доғистон Республикаси ва Ҳачмаз тумани ўртасида ўтган. Озарбойжоннинг Россиядаги элчихонаси фуқаролардан Доғистонга сафар қилмасликни сўраган.

Аввалроқ Озарбойжон мунтазам авиақатновлар учун ҳаво чегараларини 31 январгача ёпганди. Республикада 14 декабрдан 18 январгача қатъий карантин режими жорий этилган: барча ресторан, қаҳвахона ва савдо марказлари ёпилган, аҳоли фақат махсус SMS-рухсатнома билангина уйдан чиқиши мумкин.

Охирги маълумотларга кўра, Озарбойжонда 195,4 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 2,1 мингдан ортиқ бемор вафот этган. Россияда эса 2,7 млн ҳолат қайд этилган, 49,7 минг киши вафот этган.

Киритилди: 07:10 19.12.2020. Ўқилди: 3608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!