Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Озарбойжон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Sputnik Озарбойжон” нашри офисида тинтув ўтказди

Озарбойжон ҳуқуқ-тартибот идоралари “Sputnik Озарбойжон” нашри офисида тинтув ўтказди

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Qafqazinfo нашрига тасдиқлашича, агентликнинг Бокудаги офисида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, полиция офисни ўз назорати остига олган.

Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ойхон Ҳожизоде 2025 йил 24 феврал куни “Sputnik Озарбойжон”нинг фаолияти тугатилганини ва агентлик фақат битта мухбир учун аккредитация олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлигини билдирганди. Бунгача “Sputnik Озарбойжон” ходимлари сони 40 нафар бўлган. Шунга қарамай, агентлик ўз фаолиятини давом эттирган ва унинг ходимлари ишга келишда давом этгани аниқланган.

Озарбойжон ва Россия ўртасидаги муносабатлар 27 июн куни Екатеринбургда озарбойжон миллатига мансуб 50 дан ортиқ шахс қўлга олинганидан сўнг кескинлашди. Қўлга олиш чоғида камида икки киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган. Боку бу иш бўйича айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилди, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига норозилик нотаси топширди. Россия ТИВ вакили Мария Захарова эса қўлга олинганлар Россия фуқаролари эканини билдирди.

Мазкур воқеа ортидан Озарбойжон парламенти делегацияси Озарбойжон Республикаси Миллий Мажлиси ва Россия Федерал Мажлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик комиссияси йиғилишида иштирок этмасликка қарор қилди. Шунингдек, Озарбойжон Маданият вазирлиги Россиянинг давлат ва хусусий муассасалари томонидан Озарбойжонда ўтказилиши режалаштирилган барча қўшма маданий тадбирларни бекор қилди.

Киритилди: 16:46 30.06.2025. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!