Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Озарбайжонда тиланчилик ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жарималар жорий этилди

Озарбайжонда тиланчилик ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жарималар жорий этилди

Илҳом Алиев Озарбайжон Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларни тасдиқлади.

Янги қоидаларга кўра, болаларга нисбатан жисмоний ёки психологик зўравонлик қўллаган шахслар 200 манат миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, болага нисбатан зўравонлик аломатлари ҳақида тегишли органларга хабар бермаганлар ҳам жаримага тортилади.

Қонунга мувофиқ:

  • жисмоний шахслар 200–300 манат,
  • мансабдор шахслар 400–600 манат жарима тўлайди.

Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олмаган ҳолатларда эса жарималар янада оширилади:

  • жисмоний шахслар учун 300–400 манат,
  • мансабдорлар учун 500–600 манат.

Янги моддаларга кўра, тиланчилик учун алоҳида жавобгарлик жорий этилди. Бунда:

  • 100–200 манат жарима ёки огоҳлантириш,
  • зарурат бўлса, 10 суткагача маъмурий қамоқ қўлланади.

Вояга етмаганларни тиланчиликка жалб қилиш учун 200–500 манат жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси белгиланган.

Шунингдек, сунъий интеллект орқали яратилган материалларни тегишли белгисиз тарқатганлик учун ҳам 80–150 манат миқдорида жарима жорий этилди.

Қонун лойиҳаси парламент томонидан қабул қилиниб, якуний ўқишда тасдиқланди.

Киритилди: Бугун 21:04. Ўқилди: 143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!