Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳарбий мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

A A A
Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳарбий мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Озарбайжонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги делегацияси тажриба алмашиш мақсадида Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Бош тезкор бошқармасига ташриф буюрди.

"АПА"нинг Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, меҳмонларга ҳарбий қарорлар қабул қилиш, шунингдек, 44 кунлик Ватан уруши ва аксилтеррор операцияси ҳақида брифинг берилиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси Марказий қўмондонлик пунктида бўлиб, у ерда замонавий талабларга жавоб берадиган дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда топшириқларни бажариш шартлари ва механизми билан танишди.

Киритилди: 12:10 14.12.2024. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!