Озарбайжон Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиради. Бу ҳақда мамлакат президенти хабар берди.
Илҳом Алиев бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашув чоғида маълум қилди.
Учрашувда, шунингдек, Озарбайжон ва Украина доимо бир-бирининг “ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаб келгани” таъкидланди.