Бугун 1 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Озарбайжон россияликларга нисбатан мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтиради

Озарбайжон россияликларга нисбатан мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтиради

Озарбайжон Россия фуқаролари учун мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айхан Гажизаде хабар берди.

Расмийнинг таъкидлашича, ушбу чоралар Россиянинг миграция сиёсатидаги Озарбайжон фуқароларига ҳам таъсир этувчи ўзгаришларга жавобан ишлаб чиқилмоқда.

“Мамлакатда вақтинчалик бўлиш ва миграция масалаларида Озарбайжон ташқи сиёсатнинг бошқа жиҳатларида бўлгани каби тенглик ва ўзаролик тамойилларига амал қилади”, деди Гажизаде.

У тегишли ўзгаришлар яқин кунларда кучга киришини қўшимча қилди.

Киритилди: 05:42 29.12.2024. Ўқилди: 1693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!