Бугун 4 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Башар Асад Путин, Пригожин ва Лукашенко қўлга киритган “соврин”га лойиқ кўрилди

Башар Асад Путин, Пригожин ва  Лукашенко қўлга киритган “соврин”га лойиқ кўрилди


Башар Асад — йилнинг коррупционер амалдори.

ОCCRP суриштирувчи журналистлар консорциуми Суриянинг собиқ диктатори, ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Москвага қочган Башар Асадни “2024 йилнинг энг коррупционер арбоби” деб топди.

"Асад режими бутун минтақада зўравонлик, наркотиклар ва коррупцияни тарқатиб, каптагон (синтетик наркотик модда) ишлаб чиқариш, одам савдоси, тамаки контрабандаси, қадимий артефактларни ўғирлаш ва қурол савдоси каби турли хил уюшган жиноятлардан миллиардлаб доллар даромад топган", дейилади ОCCRP баёнотида.

“Йилнинг энг коррупционер амалдори” мукофоти 2012 йилда OCCRP томонидан уюшган жиноятчилик ва коррупсияда энг кўзга кўринган шахсларни аниқлаш учун таъсис этилган. Унинг собиқ "совриндорлари" қаторига Владимир Путин, Евгений Пригожин ва Александр Лукашенко киритилган.

Киритилди: 16:28 01.01.2025. Ўқилди: 2299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!