Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Озарбайжон: 20 январь фожиасига 35 йил тўлди

A A A
Озарбайжон: 20 январь фожиасига 35 йил тўлди

Озарбайжон озодлиги ва мустақиллиги учун кураш рамзига айланган 1990 йил 20 январдаги Бокудаги қонли воқеаларга 35 йил тўлди.

1990 йил 20 январда Арманистоннинг агрессив ҳаракатларига ва унинг Озарбайжонга нисбатан ҳудудий даъволарига ҳамда собиқ СССР раҳбариятидан олган ҳомийлигига қарши халқ оммасининг кенг кўламли намойишларини бостириш учун Совет армияси бўлинмаларининг Бокуга киритилиши фожиага олиб келди.

1990 йил 20 январь Озарбайжон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун курашда қаҳрамонлик саҳифаси сифатида тарихга кирди.

1990 йил 19 январдан 20 январга ўтар кечаси Боку ва Озарбайжоннинг бошқа вилоятларига олиб келинган ҳарбий қисмларда 147 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 744 нафар бегуноҳ фуқаро тан жароҳати олди, уларнинг кўпчилиги ногирон бўлиб қолди, 841 киши ноқонуний ҳибсга олинди.

Қурбонлар орасида вояга етмаганлар, кексалар ва аёллар ҳам бор. СССР Президенти Михаил Горбачёв буйруғи билан Совет Армияси томонидан Озарбайжоннинг тинч аҳолисига нисбатан содир этилган бу жиноят инсоният тарихига қонли ҳарфлар билан ёзиб қолдирилган.

Озарбайжонда 20 январь - Миллий мотам куни.

Киритилди: 13:33 20.01.2025. Ўқилди: 1744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!