Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Оёқларда оғриқ: Бу чарчоқ эмас, варикоз аломати бўлиши мумкин

Оёқларда оғриқ: Бу чарчоқ эмас, варикоз аломати бўлиши мумкин

🌎 Сўнгги пайтларда дунё аҳолиси орасида қон-томир касалликлари жуда кенг тарқалмоқда. Айниқса, улар орасида варикоз хасталиги етакчи ўринда туради.

❓Хўш, бунинг асосий сабиб нима? Хасталикнинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?

👨‍⚕️ Ушбу саволларга академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Фазлитдин Баҳриддинов жавоб берди.

💬 — Айрим кишилар варикозни фақат эстетик муаммо, деб ўйлайди. Бироқ бу касалликка ўз вақтида эътибор берилмаса, саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин, — дейди мутахассис. Мазкур хасталикка кўпроқ аёллар мойил бўлади. Бунинг асосий сабаби эса ҳомиладорликдир. Яъни уларда 25-45 ёшлар оралиғида варикоз кўп кузатилади. Қолаверса, эркаклар ҳам 45-50 ёшларда ушбу касалликка чалинишга мойил бўлади.

🦵Маълумки, вена қон томирлари организмда қон айланишини таъминлайди. Бироқ юза веналарининг кенгайиши, клапанларнинг яроқсизлиги ва веноз қон оқишининг бузилиши сабабли веналарнинг варикоз кенгайиши кузатилади.

🤰Хасталикнинг келиб чиқишига ирсият, узоқ муддат тик оёқда туриш, ҳомиладорлик (бачадоннинг бошқа органларга кучли босими, қон томирларини сиқиши), семириш, бириктирувчи тўқиманинг туғма заифлиги, кам ҳаракатлик, гормонал дориларни қабул қилиш, гормонал ўзгаришлар, эндокрин касалликлар, юқори веноз босим, сурункали касалликларнинг ривожланиши каби бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин.

🤔 Веналарнинг варикоз кенгайишида бир неча босқич фарқланади.

📌 Илк босқичда иш кунидан сўнг оёқларда оғирлик ва чарчоқ, кеч тушдан кейин тўпиқ, оёқ ва пастки оёқнинг шиши кузатилади. Бундай ҳолда барча аломатлар тунги дам олишдан сўнг ёки фаол юришдан кейин йўқолади.

📎 Шунингдек, оёқларнинг тез толиқиши, болдир соҳасида веноз тугунчалар пайдо бўлиши, тик турганда веналарнинг бўртиб чиқиши, тери қичишиши ва экземасимон дерматит ҳамда бошқа қатор белгилар ривожланади.

‼️ Агар уларга ўз вақтида эътибор берилмаса, болдир соҳасида трофик яралар пайдо бўлиши, ўткир тромбофлебит, варикоз тугунининг ёрилиб қон кетиши, ҳатто, ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.

👩‍⚕️ Шу боис касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга (қон томир жарроҳига) мурожаат қилиш керак.

🏃‍♂️ Хасталикка чалинмаслик учун вазнни меъёрда сақлаш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, сурункали равишда жисмоний зўриқишдан ва узоқ вақт тик оёқда туришдан ҳимояланиш, тор кийим ва баланд пошнали пойабзал киймаслик тавсия этилади.

Киритилди: 12:05 18.08.2025. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!