Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Оятуллоҳ Хоманаӣ: Исроил ва АҚШга қарши суд даъвоси қўзғатилиши керак

Оятуллоҳ Хоманаӣ: Исроил ва АҚШга қарши суд даъвоси қўзғатилиши керак

Эрон Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаӣ Эрон суд ҳокимияти раҳбарияти билан учрашув чоғида Исроил режими ва унинг шериги — АҚШга қарши суд даъвосини қўзғатиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув чоғида Эрон Олий суди раиси Ғуломҳусайн Муҳсини Эжеӣ бошчилигидаги делегация Имом Хомейний ҳусайниясида қабул қилинди. Оятуллоҳ Хоманаӣ ўз нутқида Исроил ва АҚШ томонидан Эронга қарши олиб борилган 12 кунлик тажовузни қоралаб, уларни жавобгарликка тортиш лозимлигини билдирди.

«Зулмкор сионист режим ва АҚШ томонидан содир этилган тажовузда турли сиёсий қарашларга эга бўлган барча эронликлар миллат манфаатини ҳимоя қилишда бирлашди», — деди у.

Хоманаӣ таъкидлашича, Исроил тажовузни бошлаганидан сўнг Эронга қарши ёлғиз ҳаракат қила олмаслигини англаб етиб, зудлик билан АҚШдан ёрдам сўрашга мажбур бўлди.

«Муҳими — миллий ирода ва бирдамликни сақлаш. Бизда зарур бўлган ҳамма нарса бор: ақл, куч ва далил. Худо хоҳласа, ҳам дипломатик, ҳам ҳарбий майдонда қўлимизда кучли имкониятлар билан қатнашамиз», — деди у.

Шунингдек, у суд тизими ходимларини халқ манфаати йўлида сидқидилдан хизмат қилишга чақирар экан, адолатли ва қатъий ёндашув зарурлигини таъкидлади.

Киритилди: 19:43 16.07.2025. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!