Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Охирзамондаги ибодатнинг фазли

Охирзамондаги ибодатнинг фазли

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Ҳали одамларга бир замон келурки, унда динида сабр қилувчи худди чўғни чангалловчига ўхшаш бўлур», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Фитна ва қатл кўпайгандаги ибодат худди менга ҳижрат қилган кабидир», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилишган. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Сизлар ким ўзига амр қилинган нарсани ўндан бирини тарк қилса ҳалок бўладиган замондасиз. Сўнгра бир замон келурки, унда сизлардан ўзига амр қилинган нарсанинг ўндан бирига амал қилган одам нажот топадир», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Киритилди: 07:17 09.10.2019. Ўқилди: 2777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!